золотой


золот/ой, ая, -ое
1 олтинга оид, олтиндан қилинган; олтин билан қопланган, заррин; олтинли; олтин..., тилла...; ~ой слиток қуйма олтин, ёмби; ~ой песок олтинли қум, тилла қум; ~ой перстень олтин (тилла) узук; ~ые купола олтин (қопланган) гумбазлар;
2 зар билан тикилган, зарбоф; ~ые погоны зарбоф погонлар;
3 олтин баробаридаги; олтин...; тилла...; ~ой рубль олтин баробаридаги сўм; ~ая валюта олтин (тилла) пул;
4 в знач. сущ. ~ой м олтин баробаридаги пул, червон;
5 олтиндек сап-сариқ, тилла-ранг, олтин (тилла) рангли; ~ые кудри тилла ранг жингалак сочлар;
6 перен. олтин...; гўзал, хушбахт, бахтли; равнақли, фаровон; ~ая пора бахтли (олтин) давр; ~ой край фаровон ўлка;
7 перен. қимматли, ажойиб, топилмайдиган, бебаҳо, баҳоси йўқ; ~ые слова қимматли гаплар; ~ой работник бебаҳо ходим; ~ые руки қўли олтин, қўли гул; олтин (чевар) қўллар;
8 перен. азиз, қимматли, жонажон, қадрдон; ~ой мой! азизим!;
9 перен. олтин медалли, олтин медаль олган, олтин медалга сазовор бўлган, олтин медаль келтирган; ~ая команда олтин медалли (олтин медаль олган) команда; ~ое очко олтин медаль келтирган очко; ✦ ~ой век олтин аср (ҳамма нарса, фан, маданият ва б.) равнақ топган аср; ~ая осень олтин, тўкин-сочин куз (пишиқчилик фасли); ~ая свадьба олтин тўй (эр-хотинликнинг эллик йиллик тўйи); ~ая середина см. середина; ~ое дно разг. уст. сердаромад иш, ёғлиқ жой; ~ое сечение см. сечение.

Рўйхатга қайтиш