знать


знать I несов.
1 что, о ком-чём билмоқ, хабардор (воқиф) бўлмоқ; ~ намерения противника душманнинг ниятини билмоқ (ниятидан хабардор бўлмоқ); ~ о поездке кетиш тўғрисида хабардор бўлмоқ; знаю, что он прав биламан, у ҳақ;
2 кого-что билмоқ, билимга (маълумотга) эга бўлмоқ, эгалламоқ; ~ урок дарсни билмоқ; ~ своё дело ўз ишини билмоқ, ўз ишига моҳир бўлмоқ; ~ ремесло ҳунар билмоқ; он человек знающий у билимдон киши;
3 (многокр. знавать) кого-что билмоқ, танимоқ, таниш (ошно) бўлмоқ; ~ кого-л. с детства кимсани болаликдан билмоқ;
4 что билмоқ, тушунмоқ, фаҳмламоқ; я знаю, зачем вы пришли мен сизнинг нима учун келганлигингизни билиб турибман;
5 что билмоқ, кўрмоқ, бошидан кечирмоқ, тотиб кўрмоқ; не ~ покоя тиним билмаслик; он не знает болезней у касаллик нима эканлигини билмайди, у касал кўрмаган; Чапаевская дивизия не знала поражений (Фурманов) Чапаев дивизияси мағлубият кўрмаган (енгилмаган);
6 что билмоқ, риоя қилмоқ, ҳисоблашмоқ; ~ меру чегарасини (меъёрини) билмоқ, эвида иш қилмоқ;
7 знаешь, знаете в знач. вводн. сл. биласанми (биласизми); биласан-ку (биласиз-ку); ✦ ~ не знаю сира хабарим йўқ, асло билмайман; ~ своё место ўз ўрнини (мавқеини) билиб иш тутмоқ, ўзига муносиб иш қилмоқ; дать себя ~ ўзини билдириб қўймоқ; сезилиб турмоқ; старая рана даёт себя ~ эски яра билиняпти; кто его знает ким билади, дейсиз?; знай наших прост. биз чакана эмасмиз; биз ҳам бўш келмаймиз; только и знает, что.... ..дан бошқасини билмайди; ...дан бошқа ҳеч нарса билан иши йўқ.
знать II вводн. сл. прост. кўриниб турибдики, афтидан, шекилли, ...га ухшайди, балки; не судьба, ~, нам быть вместе кўриниб турибдики, бирга бўлиш бизга тақдир қилмаган экан.
знать III ж оқсуяклар, зодагонлар, аслзодалар, аъёнлар.

Рўйхатга қайтиш