забыть


забыть, -буду, -будешь; -будь (те) сов. (несов. забывать)
1 кого-что, о ком-чём унутмоқ, эсдан (ёддан ёки кўнгилдан) чиқариб юбормоқ, эсга олмай қўймоқ; забудем старое (прошлое) ўтган гапларни (ишларни) унутайлик (кўнгилдан чиқариб юборайлик), ўтган ишга салавот; забудь думать об этом бу ҳақда ўйлама; буни хаёлингдан чиқариб юбор; никто не забыт, ничто не забыто ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмаган (унутилган эмас);
2 что, о ком-чём и с неопр. унутмоқ, унутиб (эсдан чиқариб) қўймоқ, эсдан (ёддан, хотирдан) чиқармоқ; ~ номер дома уй номерини эсдан чиқариб қўймоқ; ~ о поручении топшириқни эсдан чиқармоқ; не забудь выключить свет! чироқни ўчиришни эсингдан чиқарма!;
3 кого-что унутмоқ, унутиб қолдирмоқ, қолдириб кетмоқ; ~ очки дома кузойнакни уйда унутиб қолдирмоқ; что ты там забыл? разг. у ерда бир нарсанг қолибдими?; у ерда нима бор сенга?; у ерда пишириб қўйибдими?;
4 кого-что или о ком-чём унутмоқ, эътиборсиз қарамоқ, эътибордан четда қолдирмоқ; ~ приличие одоб-ахлоқни унутмоқ; одамгарчиликни бир чеккага йиғиштириб қўймоқ; он забыл всякий стыд унинг ҳеч уяти,қолмабди; что вы нас совсем забыли? нега бизларни унутиб юбордингиз? (яъни биздан хабар олмайсиз, бизникига келмайсиз?); ✦ не ~ себя ўзини (ўз манфаатини) унутмаслик; ~ дорогу куда бирор ерга бормай қўймоқ.

Рўйхатга қайтиш