за


за - приставка
1 феъл олд қўшимчаси бўлиб а) уларда ифодаланган иш-ҳаракатнинг бошланишини билдиради, мас., заиграть, засмятся, зашагать; б) феъл билан ифодаланган иш-ҳаракатнинг ниҳоясига етказилишини билдиради, шунингдек, феълларнинг тугалланган формасини ясайди, мас., заасфальтировать, завоевать, закрепить; в) иш-ҳаракатнппг йўналишини, чегарасини билдиради, мас., заехать, заслать, завести; г) -ся қўшимчаси билан келган ва баъзи бошқа феълларда иш-ҳаракатнинг чегарадан ҳаддан ортиқлигини билдиради, мас., заиграться; захвалить, засидеться; д) иш-ҳаракат нарсаларнинг юза қисмида бажарилганлигини билдиради мас., забелить, зачистить, запилить;
2 от ва сифатларга қўшилиб «орти», «ортидаги» маъноларда янги от ва сифат ясайди, мас., Заполярье, закавказский, закаспийский.
за предлог
1 с вин. а) -дан нарига (ташқарига), -нинг нариги томонига (ёғига), -нинг ортига (ёғига, олдига); -га; шагнуть за порог остонадан ҳатлаб ўтмоқ; остонадан ташқарига (ёки ичкарига) қадам қўймоқ; поехать за город шаҳар четига (ташқарисига) чиқмоқ; встать за шкаф шкаф орқасига бориб турмоқ; засунуть что-л. за пояс бирор нарсани белбоққа қистирмоқ; сесть за стол стол ёнига (дастурхонга) ўтирмоқ; сесть за книгу китоб ўқишга ўтирмоқ (киришмоқ, тутинмоқ), стать за пульт управления бошқариш пульти ёнига бориб турмоқ; сесть за рояль и сыграть что-л. рояль ёнига ўтириб бирор нарса чалиб бермоқ; 6) иш-ҳаракатнинг бирор мақсидга қаратилганлигини, бирор нарса, кимса учун қилинганлигини билдириб келади; учун; -га; деб, азбаройи; борьба за мир тинчлик учун кураш; беспокоиться за детей болалардан хавотир олмоқ; болаларнинг ташвишини қилмоқ; голосовать за предложение таклиф учун (таклифни ёқлаб) овоз бермоқ; заступиться за старика қариянинг ёнини олмоқ; в) иш-ҳаракат сабабини, асосини билдириб келади; учун: сабабли, боисдан; наказать за шалость шўхлиги учун жазоламоқ; ценить за храбрость ботирлиги учун қадрламоқ; благодарить за помощь (кўрсатган) ёрдами учун миннатдорлик билдирмоқ; Ему было около тридцати пяти лет, и мы за то почитали его стариком (Пушкин) Унинг ёши ўттиз бешларда эди, шу боисдан биз уни ҳурмат билан қария дер эдик; г) бирор нарсани, кимсани ушлаш, тутиш ёки унга тегиш ва шу каби маъноларни билдириб келади; -дан, -ни; -га; держаться за поручни тутқичдан ушлаб бормоқ; взять за руку қўлидан ушламоқ; қўлини ушламоқ; задеть за крышу томга тегмоқ, томга тегиб ўтмоқ; д) ўлчовдан, меъёрдан, чегарадан ёки вақтдан ошиб кетганликни билдириб келади; -дан; -да; ему уже за пятьдесят (лет) у эллик ёшдан ошган; беседа зашла за полночь суҳбат ярим кечадан ошгунча давом этди; сегодня жара за сорок градусов бугун иссиқ қирқ даражадан ошди; е) бирор вақтдан қанча олдин ёки бирор ердан қанча олдин ёки нари эканликни билдириб келади; -дан; за месяц до срока муддатидан бир ой олдин; за три километра от дома уйдан уч километр нарида, ж) иш-ҳаракатнинг қайси ёки қанча вақт давомида бўлганлигини билдириб келади; давомида. мобайнида. ичида, -да, -лик; за ночь бир кечада; за два месяца иққи ойда, иққи ой мобайнида; заработок за месяц бир ойлик маош; за последнее время кейинги вақтларда, статья написана за неделю мақола бир ҳафта ичида ёзилди; з) отлар билан «ўрнига», «ўрнида», «сифатида», «деб» каби маъноларда келади; принять за образец намуна сифатида қабул қилмоқ; ўрнак деб билмоқ; принять кого-л. за знакомого бировни таниш деб ўйламоқ; дежурить за секретаря секретарь ўрнига (учун) навбатчилик қилмоқ; секретарь ўрнига навбатда турмоқ; и) бирор нарсанинг бошқа нарсага алмаштирилишини ёки нархини билдириб келади; учун, -га, бадалига; заплатить за работу иш учун тўламоқ; купить за десять рублей ўн сумга сотиб олмоқ; к) выйти, выдать, сватать, свататься каби феъллар билан бирор кишига уйланиш ёки турмушга чиқиш маъносини билдириб келади; -га; выйти (замуж) за кого-.л. бирор кишиги (эрга) тегмоқ; сватать кого-л. за сына бирор кишини ўғлига сўрамоқ, ўғлига сураб совчи қўймоқ; л) отвечать, ручаться ва ш. к. феъллар билан келиб, «га, учун жавоб бермоқ» «кафил бўлмоқ», «амин бўлмоқ», «ишонмоқ», каби маъноларни билдиради; ручаться за успех дела ишнинг муваффақиятли чиқишига жавоб бермоқ (кафил, амин бўлмоқ); я отвечаю за него унинг учун мен жавоб бераман (жавобгарман);
2 с тв. а) иш-ҳаракатнинг бирор нарса, жой ва ҳ к. дан ташқарида, нарида ёки уларнинг орқасида, ортида, нариги томонида бўлганлигини (бўлаётганлигини) билдириб келади; -дан нарида, ташқарида; -нинг нариги томонида (ёнида); -нинг ортида, орқасида, -да; -га; жить за городом шаҳардан ташқарида яшамоқ; остановиться за воротами дарвозанинг орқасида тўхтамоқ; село находится за рекой қишлоқ дарёнинг нариги томонида жойлашган; месяц скрылся за тучами ой қора булутлар орасида яширинди; осталось за спиной орқада қолди; б) отлар билан «кейин», «кетидан», «сўнгра» каби маъноларни билдириб келади; идите зо мной кетимдан (орқамдан) боринг; год за годом йил кетидан йил, йил сайин; читать книгу за книгой бирин-кетин китоб ўқимоқ; слать письмо за письмом кетма-кет (кетин узмай) хат юбормоқ; в) сидеть, стоять, находиться каби феъллар билан «вақтида», «маҳалида», «давомида», «асносида», «устида» каби маъноларни ёки бирор иш билан шуғулланаётганликни билдириб келади; за обедом тушлик маҳалида; за едой овқат вақтида; овқат (дастурхон) устида, сидеть за работой ишлаб ўтирмоқ, иш билан машғул бўлмоқ; г) иш-ҳаракат, эътибор объектини билдириб келади; -га, -ни, сходить за хлебом нонга бориб келмоқ; послать за врачом врачга одам юбормоқ; следить за порядком тартиб-интизомга кўз-қулоқ бўлиб турмоқ; присматривать за больным беморга қараб турмоқ; наблюдать за кем-чем-л. бирор кимсани (ёки нарса, ҳодиса ва ш. к. ни) кузатиб бормоқ; д) бирор кимса ёки нарсага боғлиқликни, дахлдорликни, тааллуқлиликни билдиради; дело за вами иш; сизга қараб қолди, дело стало за немногим иш арзимаган нарсага қараб қолди; за вами должок сиз қарздорсиз, сизнинг қарзингиз бор; за мной числится две книги менинг ҳисобимда иккита китоб бор, мен иккита китоб қарздорман; Картина осталась за Чертковым (Гоголь) Расм Чертков ихтиёрида қолди; е) бирор кимса, нарса ва ш. к. га хос белгини ифодалаб келади; приказ за подписью директора директорнинг имзоси билан чиқарилган буйруқ; за ним утвердилась дурная репутация у ёмон от чиқарган; ж) сабабли, боисдан, натижасида, учун; за недостатком времени вақт етишмаслиги сабабли;
3 в знач. сказ. «ёқлайди», «қўшилади». «тарафдор» каби маъноларда кесим бўлиб келади; кто за? Прошу поднять руки! ким тарафдор бўлса қўл кўтарсин; ёқловчилар қўл кўтарсин!;
4 в знач. сущ. яхши (ижобий) томон; взвесить все за и против ҳамма яхши ва ёмон томонларни муқояса қилиб (чамалаб) кўрмоқ.

Рўйхатга қайтиш