хлебный


хлебн/ый, -ая, -ое
1 ғалла (дон, нон) га оид; ғалла (дон, нон)...; ~ые запасы ғалла (дон) запаслари; ~ые зёрна ғалла донлари, ун қилинадиган донлар; ~ые всходы ғалла майсалари;
2 нон (дон, ғалла)дан иборат, нонли, донли, нон (ғалла)...; ~ые изделия нон маҳсулотлари; ~ый корм нонли озиқ-овқат, донли ем; ~ые растения ғалла ўсимликлари;
3 нонга оид; нонда бўладиган, нон...; ~ый вкус нон мазаси; ~ый запах нон ҳиди;
4 нондан (ғалладан) қилинган (тайёрланган), нон...; ~ый квас нон кваси, нондан тайёрланган квас; ~ая водка нон арағи, дондан тайёрланган арақ;
5 нон (дон, ғалла) билан боғлиқ, нон (дон, ғалла)ни сақлашга, сотишга ё олишга оид; нон (ғалла, дон)...; ~ый амбар ғалла омбори; ~ый магазин нон дўкони; ~ые карточки нон карточкаси; ~ая монополия нон (ғалла) монополияси;
6 нон ёпиш, нонни истеъмол қилиш билан боғлик, нон учун қилинган (тайёрланган); нон...; ~ая печь нон ёпиладиган (пишириладиган) печка, нон печка; ~ые дрожжи нон ачитқиси, хамиртуруш; ~ый нож нон кесадиган пичоқ, нонпичоқ;
7 нонга (ғаллага) бой, ғалла (нон) мўл-кўл бўладиган, нон (ғалла)...; ~ый край ғаллакор ўлка; ғалла (буғдой) кўп бўладиган ўлка; ~ый год ғалла йили; ғалла (буғдой) ҳосили кўп бўлган йил;
8 перен. разг. фойдали, даромадли, ёғлиқ; ~ая должность ёғлиқ (даромадли) мансаб; ~ое ремесло даромадли ҳунар; это дело ~ое бу ишдан фойда чиқади, бу фойда чиқадиган иш;
9 ғалла зараркунандалари номига қўшилиб айтилади; ~ый пилильщик арракаш (қирқувчи) ҳашарот; ~ый комарик ғалла чивинчаси; ~ая тля буғдой митаси; ғалла бити; ~ое дерево нон дарахти, нондарахт (тропик районларда ўсадиган, меваси пишириб ва қовуриб ейиладиган дарахт).

Рўйхатга қайтиш