весь


весь I, вся, всё мест. определит.
1 барча, бутун, ҳамма; бор, бари, жамики; ~ город бутун шаҳар; ~ свет бутун дунё, олам; вся улица бутун кўча; всё время ҳамма (бор) вақт; всё лето бутун ёз, ёз бўйи; все народы ҳамма (жамики) халқлар; во ~ голос овози борича, бор овози билан; изо всех сил, во всю мочь кучи борича, бор кучи билан; он молчал всю дорогу бора-боргунча индамади;
2 бутунлай, буткул, тамомила, тамоман, бошидан оёқ; батамом, истисносиз, борича; платье всё порвано кийим (кўйлак) бутунлай йиртилган; ~ мокрый бутунлай ҳўл, ҳамма ёғи шилта-шалаббо; он ~ в отца у бутунлай (худди) отасининг ўзи; вся в слезах кўзлари жиққа (лиқ тўла) ёш; он ~ обратился в слух бутун вужуди (турган-битгани) қулоққа айланди, қулоғи динг бўлди; у жон-қулоғи билан, тинглай бошлади; он ~ внимание бутун вужуди билан, диққат қилиб;
3 тўла; комил, кушод, тамом, бутунлай; все сорок километров, а то и больше тўла қирқ километр, балки ундан ҳам ортикроқ; бумага вся қоғоз тамом (бўлди), қоғоз қолмади;
4 в знач. сказ. ҳамма нарсадан улуғ, ҳаммасининг ўрнига ўтади; ты для меня всё мен учун сен ҳамма нарсадан улуғ, менга сен бўлсанг бўлди (сендан бошқаси керак эмас);
5 в знач. сущ. все мн. ҳамма; барча; ҳамма (барча) одамлар, все, кому дорог мир тинчликни қадрловчи (истовчи) ҳамма одамлар; все как один ҳамма бир бўлиб; ҳамма бир тан, бир жон бўлиб, якдиллик билан; бир ёқадан бош чиқариб; один за всех, все за одного бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун; лучше всех ҳаммадан яхши, ҳаммасидан аъло;
6 в знач. сущ. всё с ҳамма нарса; всё его радовало ҳамма нарса уни хурсанд қиларди; всего понемногу разг. ҳаммасидан кам-кам (пича-пича); лучше всего энг яхшиси, яхшиси; всего (хорошего, доброго, лучшего) хайр, яхши боринг (яхши қолинг); прежде всего аввало, ҳаммадан аввал, даставвал; всё и вся барчаси, ҳаммаси, мустасносиз; вот и всё бори (бор гап) шу, вассалом; при всём том шу билан бирга, шунга қарамай; всё равно (или одно) 1) бари бир, фарқи йўқ; мне всё равно менга бари бир, мен учун фарқи йўқ; 2) нима бўлса ҳам, қандай бўлмасин; во ~ дух см. дух; во ~ рост см. рост; во ~ голос см. голос; во всю ивановскую см. ивановский; всё в порядке ҳаммаси жойида, ҳамма иш кўнгилдагидек; ҳаммаси тўғри (бўлди); не все дома у кого мияси (ақли) жойида эмас; бир қайнови ичида; бир винти кам; скорее всего см. скорее.
весь II ж, мн. веси уст. қишлоқ, овул; по городам и весям шаҳарлар ва қишлоқлар бўйлаб; шаҳарларда ва қишлоқларда.

Рўйхатга қайтиш