уйти


уйти, уйду, уйдёшь; ушёл, ушла; ушедший сов. (несов. уходить)
1 кетиб қолмоқ, жўнаб кетмоқ, йўлга тушмоқ; ~ домой уйга жўнаб кетмоқ; поезд ушёл утром поезд эрталаб жўнаб кетди; она ушла у (аёл) кетиб қолди; ~ на работу ишга кетмоқ; солнце ушло за лес қуёш ўрмон орқасига ўтиб кетди; ~ вперёд 1) бошқалардан ўтиб (ўзиб) кетмоқ; илгари кетмоқ, олдин кетмоқ; 2) перен. кўпроқ муваффақиятга эришмоқ;
2 ташлаб кетмоқ, ажралиб кетмоқ; қочиб кетмоқ; ~ от родителей ота-онасини ташлаб кетмоқ; ~ от мужа эридан ажрашиб кетмоқ;
3 кетмоқ, кетиб қолмоқ, чиқиб кетмоқ, тарк этмоқ; ~ из членов комиссии комиссия аъзолигидан кетмоқ (чиқиб кетмоқ); ~ со сцены саҳнадан (артистликдан) кетмоқ, саҳнани (артистликни) тарк этмоқ;
4 разг. (ишдан) кетмоқ, бўшаб кетмоқ; ~ с работы ишдан бўшаб кетмоқ; ~ на пенсию пенсияга чиқмоқ, дам олиш учун ишдан кетмоқ; ~ в отставку истеъфога чиқмоқ;
5 қочиб қутулмоқ, қочиб кетмоқ; ~ от погони қувғиндан қочиб қутулмоқ; ~ от расплаты интиқомдан қочиб қутулмоқ; ~ с уроков дарсдан қочиб кетмоқ; он ушёл от ответственности у жавобгарликдан бўйин товлади; у жавобгарликни ўзидан соқит қилди;
6 перен. ўтмоқ, ўтиб кетмоқ, тугамоқ, тамом бўлмоқ; время еще не ушло вақт ҳали бор (ўтиб кетгани йўқ); молодость ушла ёшлик ўтиб кетди;
7 на что разг. сарфламоқ, сарф бўлиб кетмоқ; сарф бўлмоқ; все деньги ушли на путёвку ҳамма пул путёвкага сарф бўлди; на костюм уйдёт три метра шёлка костюмга уч метр шойи кетади;
8 (бошқа бир соҳага) ўтмоқ, кетмоқ; ~ на учёбу ўқишга кетмоқ; ~ в армию армияга кетмоқ; ~ на фронт фронтга кетмоқ;
9 во что кириб кетмоқ, кирмоқ, чуқур кирмоқ; свая ушла в землю на метр қозиқ ерга бир метр кирди; вода ушла под землю сув ер тагига кириб кетди;
10 перен. во что берилиб кетмоқ, киришиб кетмоқ, чўммоқ, муккасидан кетмоқ; ~ в науку фанга қаттиқ киришмоқ, фанга муккасидан кетмоқ;
11 разг. тошиб кетмоқ, қайнаб тошмоқ; молоко ушло сут тошиб кетди;
12 тез (тезлаб) кетмоқ, олдин кетмоқ, илгари кетмоқ; будильник ушёл на двадцать минут будильник йигирма минут олдин кетди; ✦ ~ в кусты ўзини четга олмоқ (олиб қочмоқ); ~ в иной (или в лучший, другой) мир ўлмоқ; душа ушла в пятки қўрққанидан жони чиқаёзди (жони ҳалқумига келди); почва ушла из-под ног 1) сувнинг чуқур (оёқ етмайдиган) жойига тушиб кетаётганда таянч нуқтанинг йўқолиши (ўзини тўхтата олмаслик) ҳақида; 2) перен. ишонган кишиси (суянчиғи, орқатаянчи) қолмаганлиги ҳақида айтиладиган ибора.

Рўйхатга қайтиш