сохранить


сохранить сов. (несов. сохранять)
1 кого-что сақ ламоқ, эҳтиёт қилмоқ, сақлаб қолмоқ, сақлаб (эҳтиёт қи либ) қўймоқ; бузилиб, йўқолиб кетишига йўл қўймаслик; ~ общественное имущество жамоат мулкини сақламоқ (сақлаб қолмоқ); ~ архитектурные памятники архитектура ёдгорликларини сақламоқ; ~ что-л. на память эсдалик қилиб сақламоқ; ~ продукты от порчи озиқ-овқатларни бузи лишдан сақламоқ (эҳтиёт қилмоқ); ~ кому-н. жизнь ҳаё тини сақлаб қолмоқ, ўлимдан қутқармоқ;
2 ҳимоя қилмоқ, сақламоқ, сақлаб (ҳимоя қилиб) қолмоқ; ~ националъную независимость миллий мустақилликни сақламоқ (сақлаб қолмоқ); ~ мир тинчликни сақламоқ (ҳимоя қилмоқ); ~ детей от инфекции болаларни юқумли касалликлардан сақламоқ;
3 что сақламоқ, сақлаб қолмоқ, йўқотмаслик, бузмаслик; ~ здоровье соғлиғини сақламоқ; ~ спокойствие тинчлик (осойишталик) сақламоқ; ~ присутствие духа ўзини маҳкам тутмоқ, ўзини (вазминлигини) йўқотмаслик; ~ приличие одоб сақламоқ; ~ порядок тартиб сақламоқ;
4 ўзида (ўз қўлида, ихтиёрида) олиб қолмоқ; сақламоқ, сақлаб қолмоқ; ~ за собой право вернуться к данному вопросу бу масалага яна қайтиш ҳуқуқини ўзида сақламоқ; ~ звание чемпиона мира жаҳон чемпиони унвонини сақламоқ (сақлаб қолмоқ);
5 что ўзича (аслича ёки кучида) қолдирмоқ, ўзгартирмаслик; сақламоқ; ~ прежний порядок выдачи пропусков пропускалар бериш тартибини ўзича (эскича) қолдирмоқ; ~ прежние обычаи эски одатларни сақламоқ (сақлаб қолмоқ);
6 перен. что эсда (ёдда, юракда) олиб қолмоқ, тутмоқ, сақламоқ; ~ добрую память о ком-л. кимса ҳақида яхши хотира сақламоқ;
7 что содиқ қолмоқ, бузмаслик, сақламоқ; ~ верность присяге қасамни бузмаслик; ~ верность кому-л. кимсага содиқ бўлиб қолмоқ.

Рўйхатга қайтиш