развернуться
разверну/ться сов. (несов. развёртываться и разворачиваться)
1 ёзилмоқ, ёйилмоқ, очилмоқ, ёзилиб (ёйилиб, очилиб) кетмоқ, ечилмоқ; свёрток ~лся бўғча (тугун) ечилди, ўроғлик нарса очилиб кетди; знамёна ~лись на ветру байроқлар шамолда очилиб (ёзилиб) кетди;
2 воен. ёйилмоқ, ёнма-ён тизилмоқ (саф тортмоқ); бойцы ~лись редкой цепью жангчилар сийрак занжир шаклида тизилдилар (саф тортдилар);
3 воен. кенгаймоқ, йириклашмоқ, йирикроқ қисмга айланмоқ; бригада ~лась в дивизию бригада дивизияга айланди;
4 перен. ривожланмоқ, авж олмоқ, ўсмоқ; его талант ~лся унинг истеъдоди ўсиб (ривожланиб) кетди; ~лись полевые работы дала ишлари авж олиб кетди;
5 перен. намоён бўлмоқ; перед его глазами ~лась живописная панорама унинг кўзлари олдида чиройли манзара намоён бўлди;
6 перен. ястаниб (чўзилиб) ётмоқ, жойлашмоқ; кругом ~лся необъятный простор полей теварак-атрофда бепоён дала майдони ястаниб ётади;
7 спец. бурилмоқ, орқасига бурилмоқ, орқасига қайрилмоқ; самолёт ~лся самолёт орқасига бурилди;
8 прост. қулочкашламоқ, қулочкашлаб урмоқ.