по


по I предлог с дат.
1 ҳаракат бирор нарса устида ёки ёқасида бўлганини ифодалайди: устига, устида, устидан; бўйлаб, ёқалаб каби; разбросать книги ~ столу китобларни стол устига қалаб ташламоқ; идти ~ дороге йўлдан бормоқ; спускаться ~ лестнице зинадан тушмоқ; летать ~ воздуху ҳавода учмоқ;
2 кўп бориладиган (қатналадиган) жойни кўрсатади: ходить ~ театрам театрма-театр юрмоқ; бегать ~ магазинам магазинма-магазин югурмоқ;
3 ҳаракат кимга ёки нимага йўналганлигини (ким ёки нима ҳақида эканлигини) ифодалайди: скучать ~ отцу отасини соғинмоқ;
4 нарса ёки фаолият турини, соҳасини кўрсатади: бўйича, соҳасида каби; чемпион ~ шашкам шашка бўйича чемпион; хлопотать ~ хозяйству хўжалик ишлари билан овора бўлмоқ; исследование ~ физике физикадан тадқиқотлар; книга ~ математике математика бўйича китоб; встреча ~ футболу футбол мусобақаси, футбол бўйича мусобақа;
5 йўналишни ифодалайди; плыть ~ течению оқим бўйлаб сузмоқ; идти ~ следам зверя ваҳший ҳайвон изидан бормоқ;
6 бирор нарсага мувофиқ, биноан, кўра; бирор нарса юзасидан (бўйича); ~ мирному договору тинчлик битимига мувофиқ; поступать ~ закону қонунга кўра иш тутмоқ; работать ~ плану план бўйича ишламоқ; ~ моим часам менинг соатим бўйича;
7 сабабли, туфайли, сабабдан, бўлгани учун; жениться ~ любви севиб (ёки севгани учун) уйланмоқ; он не приехал ~ болезни у касаллиги туфайли келмади; ~ нашей вине бизнинг айбимиз билан (ёки айбимиз туфайли);
8 орқали, воситаси билан; послать ~ почте почта орқали юбормоқ; сообщить ~ радио радио орқали (ёки радио воситасида) хабар бермоқ;
9 томондан, жиҳатдан; кўра, бўйича; родственник ~ матери она томонидан қариндош;
10 мақсадида, мақсадидаги, мақсадига қаратилган; операции ~ овладению вражескими позициями душман позицияларини қўлга киритиш (ишғол қилиш) мақсадидаги операциялар;
11 вақт меъёрини, пайтни ифодалайди; ~ утрам ҳар куни эрталаб; ~ месяцам ҳар (қайси) ойда, ойлаб; цыплят ~ осени считают посл. жўжани кузда санайдилар;
12 бирор нарсанинг миқдорини ёки нархини ифодалайди: клевать ~ зёрнышку доналаб чўқимоқ; ~ рублю штука донаси бир сўмдан;
13 вин. ёки дат. падежлардаги сонлар билан бирикиб нечталаб ёки қанчадан эканини ифодалайди; по два (две) иккиталаб, иккита-иккита бўлиб, иккитадан; по трое уч киши-уч киши бўлиб; учовора; ~ одному битталаб, биттадан, битта-битта; ~ двадцати йигирматалаб, йигирмалаб; йигирматадан; ~ пятисот беш юзлаб, беш юзталаб, беш юздан; ~ полторы бир яримтадан.
по II с дат. и вин. жиҳатдан; первый ~ величине миқдор жиҳатидан (миқдоран) биринчи; отличный ~ качеству сифат жиҳатидан аъло; аъло сифатли; крестьянин ~ происхождению келиб чиқиши жиҳатидан деҳқон; человек ~ имени Михаил Михаил исмли киши.
по III с вин. ...га қадар, -гача; ~ июнь включительно июлгача; июнь ойини ҳам қўшиб ҳисоблаганда; ~ локоть тирсаккача; стоять ~ пояс в воде белгача сувга ботиб турмоқ.
по IV с предл. сўнг, кейин; биланоқ; ~ истечении срока муддати тугагандан кейин, муддати тугаши биланоқ; ~ миновании надобности эҳтиёж (зарурат) қолмагандан кейин.
по. .. приставка I феълнинг олд қўшимчаси бўлиб: 1) иш-ҳаракатнинг бошланишини ифодалайди; побежать чопиб кетмоқ, поползти ўрмалаб кетмоқ; 2) иш-ҳаракатнииг бир оз, андак, сал давом этишини ифодалайди; поработать бир оз ишламоқ; поспать сал мизғиб олмоқ, побегать бир оз чопмоқ (югурмоқ); 3) -ыва, -ива суффикслари билан иш-ҳаракатнинг такрорийлигини ифодалайди: позванивать ҳадеб қўнғироқ қилавермоқ, покрикивать қичқиравермоқ; 4) иш-ҳаракатдаги биргаликни ифодалайди: попрятаться бекинишмоқ.
II қуйидаги маъноларни ифодаловчи равиш, сифатлар ёки от ясайди: 1) сифат, белги ёки миқдорнинг бир оз (озгина, сал) кучайганлигини билдиради: помягче юмшоқроқ, поближе яқинроқ, побольше кўпроқ, сал кўп; 2) кўрсатилган нарсалардан ҳар бирига оидликни ёки мувофиқликни, мосликни билдиради: подекадный декадалар бўйича, подоходный даромадга қараб (олинадиган); 3) бирор воқеадан кейинги пайтни билдиради: посмертный вафотидан кейинги; 4) бирор жойга яқинликни, ёпишганликни билдирувчи сифат ва от ясайди: пограничный чегара яқинидаги, чегара атрофидаги, чегарага ёпишган; Поволжье Волга бўйи; Волга бўйидаги ерлар.
III с притяжат. мест. эгалик олмошларига қўшилиб, «фалончининг фикрига (хоҳишига, истагига) мувофиқ» каби маънони ифодаловчи равиш ҳосил қилади: ~-моему менингча, менинг фикримча; ~-твоему сенингча, сенинг фикрингча.
IV сифатларга ва «и» билан тугалланадиган равишларга қўшилиб, «фалон тарзда (усулда)» ёки «фалон нарсага ўхшаб» каби маъноларни ифодаловчи равиш ясайди: жить ~-новому янгича яшамоқ, янгичасига яшамоқ; говорить ~-русски русча гапирмоқ; работать ~-злобински злобинчасига ишламоқ.

Рўйхатга қайтиш