пере
пере - приставка феъл ясовчи олд қўшимча 1) ҳаракатнинг бирор тўсиқ ёки бирор нарса орқали ўтишини ифодалайди; мас., перепрыгнуть (ҳатлаб ўтмоқ), перешагнуть (қадамлаб ўтиб кетмоқ) каби; 2) иш-ҳаракатнинг қайта бажарилишини, такрорланишини ифодалайди; мас., переделать (қайтадан қилмоқ), переписать (қайтадан кўчирмоқ) каби; 3) (мўлжалдагидан) ошириб, орттириб юборишни ифодалайди; мас., пересолить (кўп туз солмоқ, ортиқча тузламоқ), перемудрить (маҳмадоналик, билармонлик қилмоқ) каби; 4) иш-ҳаракат кўп нарсага ёки барчасига йўналтирилганлигини ифодалайди; мас., перечитать (ҳаммасини, анчасини ўқиб чиқмоқ), переловить (ҳаммасини ёки кўп қисмини тутмоқ); 5) бирор нарсани иккига ёки қисмларга бўлиб юбориш маъносини ифодалайди; мас., перерубить (ўртасидан кесмоқ), перепилить (арралаб ташламоқ) каби; 6) бирор иш-ҳаракатни бажаришда устунлик, ортиқликни ифодалайди; мас., перебороть (курашда: йиқитмоқ, зўр келмоқ), перестрадать (кўп азоб чекмоқ, ўта қийналмоқ); 7) иш-ҳаракат йўналишининг ўзгарганлигини билдиради; мас., перебазировать (янги жойга, янги базага кўчирмоқ); передоверить (ўзига топширган ишни бошқа бировга ишониб топширмоқ) каби; 8) муайян бир жойда маълум вақтни ўтказиш маъносини ифодалайди; мас., переночевать (тунамоқ, кечани ўтказмоқ), перезимовать (қишламоқ, қишлаб ўтказмоқ) каби; 9) иш-ҳаракатнинг бир оз (енгилгина) содир бўлганлигини ифодалайди; мас., передохнуть (бир оз дам олмоқ, нафасни ростлаб олмоқ), перекусить (бир оз тамадди қилмоқ, енгил овқатланмоқ) каби; 10) -ся билан тугаган феълларда биргалик маъносини ифодалайди; мас., переписываться (хат ёзишиб турмоқ).