отклик


отклик м
1 жавоб (чақириққа, чақириқ овозига, мурожаатга); на наш зов не последовало ~а чақирдик-чақирдик жавоб бўлмади, чақириғимизга ҳеч ким жавоб бермади;
2 акс садо; выстрел вызвал ~ в горах тоғлардан ўқ овозининг акс садолари эшитилди;
3 перен. юракдаги (юракдан чиққан) акс садо, жавоб садоси, хайрихоҳлик ҳисси, ҳамдамлик (ҳамдардлик) муносабати; ачиниш, таассуф, қўллаб-қувватлаш; пробудить ~ в чъей-л. душе кимсанинг юрагида ачиниш ҳисси уйғотмоқ (ачинтирмоқ); Беды, которые попадались ему [Л. Толстому] на глаза, вызывали в нём горячий сочувственный ~ и потребность сейчас же вмешаться, действовать (Вересаев) Унинг [Л. Толстойнинг] кўзи тушган мусибатлар унда қаттиқ ачиниш ҳисси уйғотар ва дарҳол аралашишга, чора кўришга мажбур этар эди;
4 мн. жамоатчиликнинг бирор нарсага жавобан ҳаракати, фикри ва ҳ. к.; в печати на статью журналиста журналистнинг мақоласи юзасидан матбуотда билдирилган фикрлар (ёзилган мақола ва ш. к.).

Рўйхатга қайтиш