отбросить


отброси/ть, -ошу, -осишь сов. (несов. отбрасывать)
1 кого-что олиб ташламоқ; отиб (ирғитиб, итқитиб) юбормоқ; улоқтирмоқ, улоқтириб ташламоқ; ~ть камень с дороги йўлдаги тошларни олиб ташламоқ; взрывной волной его ~ло к стене портлаш тўлқини уни девор томон ирғитиб юборди (деворга қапиштириб қўйди);
2 что силтаб бир четга (томонга) суриб қўймоқ; силтаб кўтариб (очиб) қўймоқ; ~ть волосы со лба пешанасига тушган сочларни силтаб бир томонга (ёки орқага) суриб қўймоқ; ~ть портьеру пардани силтаб очиб қўймоқ;
3 перен. что улоқтириб ташламоқ, унутмоқ; миядан (хаёлдан, кўнгилдан) чиқариб ташламоқ, қувмоқ, қувиб юбормоқ; ~ть сомнения шубҳаларни кўнгилдан чиқариб юбормоқ; ~ть страх қўрқувни қувмоқ; отбросьте даже мысль об этом бу ҳақда ўйлашни хаёлингизга ҳам келтирманг (бошингиздан чиқариб ташланг);
4 кого чекинтирмоқ, улоқтириб ташламоқ, қувиб юбормоқ; ~ть противника душманни улоқтириб ташламоқ;
5 что солмоқ, ташламоқ; қайтармоқ, акс эттирмоқ; ~ть тень соя туширмоқ, соя ташламоқ, кўланка туширмоқ.

Рўйхатга қайтиш