ориентир
ориентир м ориентир (турган жойни, йўналишни кўрсатувчи белги, нишон); естественные ~ы табиий ориентирлар; земные ~ы ердаги ориентирлар (дарахт, шамол тегирмон, тепалик ва ш. к.); небесный ~ осмондаги ориентир (ой, юлдуз ва ш. к.); идти по ~у ориентирга қараб бормоқ, ҳаракат қилмоқ; Бугор этот служил хорошим ~ом для всех самолётов, возвращавшихся на аэродром (Н. Чуковский) Бу тепалик аэродромга қайтаётган ҳамма самолётлар учун яхши ориентир эди.