о


о I, об, обо предлог
1 с вин. -га қўшимчаси вазифасида келиб, бирор нарсанинг бошқа нарсага тўқнашиши, тегиши, урилиши каби маъноларни билдиради; мяч ударился о стену тўп деворга урилди; удариться локтем об стол столга тирсагини уриб олмоқ; споткнуться о камень тошга қоқилиб кетмоқ;
2 с вин. уст. жойлашиш томонини билдиради; сесть о правую руку ўнг (қўл) томонга ўтирмоқ;
3 с вин. такрорланган от ўртасида келиб яқинликни, ёнма-ёнликни билдиради; жить бок о бок ёнма-ён яшамоқ;
4 с предл. хусусида, тўғрисида, ҳақида каби маъноларни билдиради; весть о победе ғалаба ҳақидаги хабар; статья о литературе адабиёт ҳақида мақола; обо мне не беспокойся менинг тўғримда хавотир олма; мендан хотиржам бўл; о чём вы задумались? нима, ҳақида (хусусида) ўйланиб қолдингиз?;
5 с предл. уст. -ли қўшимчаси вазифасида бир турли қисмлар миқдорини кўрсатиб келади; комната о трёх окнах уч ойнали (деразали) хона; конь о четырёх ногах, да спотыкается посл. тўрт оёқли от ҳам қоқилади.
о II межд.
1 гапда ифодаланган ҳис-туйғуни кучайтириш учун ишлатилади; э, эй, о, оҳ; вы можете быть спокойны! - О, я совершенно спокоен! сиз хотиржам бўлинг! - Э, мен жуда хотиржамман!;
2 тасдиқ ёки инкор маъносини кучайтириш учун ишлатилади; э, эй, ҳа; о да! ҳа, ҳа!; ҳа, албатта!; о нет йўқ, йўқ, йўғ-е; о нет, я не пойду туда! йўқ, йўқ, мен у ёққа бормайман;
3 риторик иборалар маъносини кучайтиради; э, эй, о, оҳ, ҳой; о, как здесь красиво! оҳ, бу жой қандай гўзал!; о, глупец! ҳой, нодон!;
4 дард, алам, ташвиш, ачиниш ва ш. к. маъноларни билдиради; вой, оҳ, эвоҳ, бай-бай, ҳайҳот; о, как это ужасно! вой (эвоҳ), бу қандай даҳшат! о, как нога болит! вой, оёғим шундай оғрияптики!
о-, об-, обо-, объ- приставка феъл олд қўшимчаси бўлиб, а) иш-ҳаракатга бирор нарса атрофида содир бўлиш ёки унинг барча жойларига тааллуқлилик маъносини беради, мас., обежать, облететь, огородить, оскоблить, осмотреть ва ҳ. к.; б) иш-ҳаракатга бирор нарсани, кимсани четлаб ўтилаётганлик маъносини беради, мас., объехать, обойти (стороной) ва ҳ. к.; в) иш-ҳаракатга, бир қанча шахс ёки предметга тааллуқлилик маъносини беради, мас., одарить, опросить ва ҳ. к.; г) иш-ҳаракатга бирор кишининг бошқасидан устунлиги маъносини беради, мас., обскакать, обыграть ва ҳ. к.; д) иш-ҳаракатга кўплик ёки меъёридан ортиқлик маъносини беради, мас., объесться, опоить ва ҳ. к.; е) иш-ҳаракатга бирор кимса учун зарарлилик маъносини беради, мас., обсчитать, обвесить ва ҳ. к.; ж) иш-ҳаракатга хатолик маъносини беради, мас., оступиться, оговориться ва ҳ. к.; з) иш-ҳаракатга бирор нарса билан таъминлаш маъносини беради, мас., озеленить, оснастить ва ҳ. к.; и) бирор нарсанинг бошқа нарсага айланишини, бошқа ҳолатга ўтиши ёки бирор янги хусусият олишини ифодалайди, мас., одеревенеть, обуглиться, обогатить, осложнить ва ҳ. к.; к) феълларнинг тугалланган турини ясайди, мас., одряхлеть, оглохнуть, озвереть ва ҳ. к.

Рўйхатга қайтиш