найти


найти I, найду, найдёшь; нашёл, -шла сов. (несов. находить I)
1 кого-что топмоқ; топиб олмоқ; ~ гриб қўзиқорин топмоқ; ~корень женьшеня женьшень илдизини топиб олмоқ; ~ пару жуфтини топмоқ;
2 что топмоқ, аниқламоқ; ~ корень квадратный мат. квадрат илдизни топмоқ;
3 что топмоқ (йўл, илож, вақт ва ш. к. ҳақида); ~ свободную минуту для чего-л. бўш вақт топмоқ;
4 что ўйлаб топмоқ (чиқармоқ); очмоқ, кашф этмоқ; ~ ответ жавоб топмоқ; ~ новый способ янги усул топмоқ;
5 что топмоқ, кўрмоқ; что вы в нём нашли хорошего? сиз унинг нимасини яхши кўриб қолдингиз?;
6 кого-что учратмоқ, бирор аҳволда (кайфиятда) кўрмоқ; ~ друга в тяжёлом состоянии дўстини оғир аҳволда учратмоқ;
7 что олмоқ, топмоқ; ҳосил (ҳис) қилмоқ; ~ пользу наф топмоқ, баҳра олмоқ; ~ утешение в книгах китобдан таскин топмоқ; ~ удовольствие в чём-л. бирор нарсадан лаззатланмоқ;
8 топмоқ, эга бўлмоқ; ~ применение қўллана бошламоқ, жорий бўлмоқ;
9 хулосага (фикрга) келмоқ; деб билмоқ, (ҳисобламоқ, топмоқ); ~, что собеседник прав суҳбатдошнинг гапи тўғри экан, деган хулосага бормоқ; ~ решение правильным қарорни тўғри деб топмоқ;
10 разг. шахс формаларида салбий муносабат билдириб келади; нашёл чем хвастаться шунга мақтаняпсанми, ҳали; ✦ ~ смерть (или могилу, конец и т. п.) высок. ҳалок бўлмоқ, ўлимини топмоқ; ~ себя ўз ўрнини (нимага мойиллигини, қобилиятини) билиб олмоқ; нашёл (нашли) дурака! аҳмоғинг йўқ!; ~ общий язык умумий тил топмоқ.
найти II, найду, найдёшь; нашёл, -шла сов. (несов. находить II)
1 на кого-что дуч келмоқ, тўқнашмоқ, рўбарў келмоқ, олдидан чиқмоқ; урилмоқ, қоқилмоқ; ~ на пень тўнкага урилмоқ; ~ на мель саёзликка дуч келмоқ;
2 на что қоплаб олмоқ, ўрамоқ, буркамоқ, тўсмоқ; туча нашла на солнце қуёшни булут қоплади;
3 келмоқ, бошланмоқ; Как быстро нашла гроза, так же быстро она рассеялась (Арсеньев) Момақалдироқ қандай тез бошланган бўлса, шундай тез тўхтади;
4 перен. на кого разг. пайдо бўлмоқ; босмоқ, чулғамоқ, на неё нашёл страх уни ваҳима босди;
5 безл. тутмоқ, тутиб қолмоқ, қўзимоқ; что он кричит? - На него, видимо, нашло нега у вағиллаяпти? - Жини қўзиганга (тутганга) ўхшайди;
6 разг. бир миқдор йиғилмоқ, тўпланмоқ, келиб қолмоқ, босиб кетмоқ; в комнату нашло много народу хонага анча одам кирди; хонани одам босиб кетди;
7 кирмоқ, кириб кетмоқ; кириб тўпланмоқ, тўлмоқ; в комнату нашёл холод хонага совуқ кириб кетди; ✦ нашла коса на камень см. коса.

Рўйхатга қайтиш