иметь


иметь несов.
1 кого-что эга бўлмоқ, молик бўлмоқ; қўлида (ихтиёрида ва ҳ. к.) бор бўлмоқ; ~ детей болалари (бор) бўлмоқ; он имеет много друзей унинг ўртоқлари кўп (кўп ўртоқлари бор); он имеет машину унинг машинаси бор; я не имею денег менинг пулим йўқ;
2 баъзи отлар билан келиб, шу отларда ифодаланган белги-хусусиятларга эгаликни билдиради; ~ талант қобилиятига эга бўлмоқ, талантли (таланти бор) бўлмоқ; ~ право ҳуқуққа эга бўлмоқ;
3 ўлчов билдирувчи сўзлар билан келиб, бирор катталикка (ҳажмга оғирликка ва ҳ. к.) эгаликни билдиради; бассейн имеет четыре метра в диаметре бассейннинг диаметри тўрт метр;
4 баъзи отлар билан келиб, шу отлар маъносидан англашиладиган иш-ҳаракатнинг бажарилишини билдиради; ~ применение қўлланмоқ, татбиқ қилинмоқ, фойдаланилмоқ, амалда бўлмоқ ~ значение аҳамиятга эга бўлмоқ, ~ хождение муомалада бўлмоқ, ўтмоқ, юрмоқ (пул ҳақида); не ~ возражений эътироз билдирмаслик, қаршилиги йўқлик;
5 уст. инфинитив шаклидаги феъллар билан келиб келажак замонни билдиради; завтра имеет быть собрание эртага мажлис бўлади; ✦ ~ место книжн. юз бермоқ, содир бўлмоқ, рўй бермоқ; бўлиб турмоқ; ~ в виду кого-что назарда (кўзда) тутмоқ; ~ дело с кем-чем 1) алоқада (муносабатда) бўлмоқ, алоқа қилмоқ; 2) иш кўрмоқ; ~ целью (задачей) или ~ цель (задачу) книжн. вазифа (мақсад) қилиб қўймоқ; мақсади ...дан иборат бўлмоқ; ~ виды на кого-что умид боғламоқ, кутмоқ; ничего не ~ против кого-чего ҳеч қандай ғарази (ёки қаршилиги) йўқлик.

Рўйхатга қайтиш