дело


дело с, мн.
1 иш, юмуш, хизмат; машғулот; привычное ~ оддий (ўрганиш бўлиб қолган) иш; текущие дела кундалик ишлар; домашние дела уй ишлари (юмушлари); занятся делом иш билан банд (машғул) бўлмоқ; ишга киришмоқ; быть без дела ишсиз (бекор) бўлмоқ; приняться за ~ ишга киришмоқ; ишни бошлаб юбормоқ; сидеть без дела 1) бекор (ҳеч иш қилмай) ўтирмоқ; 2) бекор (ишсиз) бўлиб қолмоқ, бекор юрмоқ;
2 кого-чего иш, вазифа; бурч; ~ воспитания молодёжи ёшларни тарбиялаш иши; защита Отечества - ~ всего народа Ватанни ҳимоя қилиш бутун халқнинг вазифасидир; это наше ~ бу бизнинг ишимиз (вазифамиз, бурчимиз); ~ совести виждон иши; а мне какое ~? менинг нима ишим бор?; менга нима дахли бор?; менга нима?;
3 зарур иш, зарурат, ҳожат; эҳтиёж; ходить по делу (зарур) иш билан юрмоқ (бормоқ); без дела не входить! бекор кирилмасин!;
4 разг. муҳим (керакли) иш; муҳим масала, гап; говорить ~ бўладиган ишни (гапни) гапирмоқ; вот это ~! бу бошқа иш (бошқа гап); бу бошқа масала;
5 иш, соҳа, жабҳа; касб; горное ~ тоғ (кончилик) иши; военное ~ ҳарбий иш; издательское ~ нашриёт (чилик) иши;
6 уст. иш, касбкор (савдо-сотиқ ва бошқа ш. к. ишлар); солидное ~ катта иш;
7 иш, воқеа, ҳодиса; странное ~ қизиқ иш, ажиб воқеа, таажжуб ҳодиса; ~ было летом бу иш (воқеа-ҳодиса) ёзда бўлган эди; это - ~ прошлое бу - ўтиб кетган (аллақачон бўлган) иш;
8 ҳол, аҳвол, вазият, иш; как дела? ишлар қалай?; аҳволлар қалай?; ~ плохо иш (аҳвол) ёмон;
9 иш, хатти-ҳарақат; кирдикор; доброе ~ яхши иш, эзгу иш; эзгулик; это - ~ его рук бу унинг иши; бу ундан келган иш;
10 иш (судда кўриладиган ёки ижтимоий ташкилот мажлисида муҳокама қилинадиган иш); уголовное ~ жиноий иш; персональное ~ шахсий иш; его ~ будет слушаться завтра унинг иши эртага кўрилади;
11 дело (ҳужжатлар мажмуи); личное ~ шахсий дело; подшить к делу делога тикиб қўймоқ; сдать дела кому-л. 1) делоларни кимсага топширмоқ; 2) ишни (вазифасини) кимсага топширмоқ (ўтказмоқ); папка для дел делолар папкаси; завести ~ на кого-л. 1) кимсага (шахсий) дело очмоқ; 2) юр. кимса устидан иш қўзғамоқ;
12 уст. жанг, уруш; он участвовал в деле под Моздоком у Моздок бўсағасидаги жанг(лар)да қатнашган; ✦ человек дела ишчан (ишбилармон) одам; иметь ~ с кем кимсага иши тушмоқ, бирор иш юзасидан кимса билан яқин муносабатда (муомалада) бўлмоқ; ~ случая тасодиф иш, тасодифга боғлиқ иш; бирдан-бир бўлиб қоладиган иш; ~ за вами иш сизга қараб қолди; иш сизга боғлиқ бўлиб қолди; то ли ~ бошқа гап; бу бошқа гап; в том-то и ~ гап (масала) шунда-да; ~ идёт о... гап (масала) ...тўғрисида боряпти; в чём ~? разг. 1) нима гап?; нима бўлди, ўзи?; 2) хўш, хизмат?; вот в чём ~! гап бу ёқда экан!; гап шунда денг!;
~ в том, что... гап (масала) шундаки...; всё ~ в этом ҳамма гап (масала) шунда; это другое ~ бу бошқа гап; бу бошқа масала; ~ в шляпе разг. иш жойида; то и ~ ҳадеб; ҳануз; ҳамиша; в самом деле ҳақиқатда, ҳақиқатан (чиндан) ҳам, дарҳақиқат; дарвоқе; на деле ҳақиқатда, амалда; аслида; на деле убедиться в чём амалда (ўз кўзи билан кўриб синаб ва ҳ. к.) ишонч ҳосил қилмоқ; на деле всё оказалось иначе ҳақиқатда ҳамма иш (нарса) бошқача бўлиб чиқди; первым делом биринчи галда, биринчи навбатда, аввало; между делом иш орасида; если ~ коснётся... агар иш (масала) ...га бориб тақалса; агар иш (гап, масала) шундай бўладиган бўлса; за ~ бекорга эмас, қилмишига яраша; қилмиш-қидирмиш; ему попало за ~ у қилмишига яраша жазо олди; к делу (ближе к делу) ! қани, мақсадга ўтайликчи; не у дел или не при деле (быть, находиться) ишдан четда бўлмоқ; ишсиз бўлмоқ; ~ (стало) за кем-чем иш...га қараб қолди; ~ мастера боится погов. иш эгасидан қўрқади; чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин; ~ десятое прост. бу иккинчи (ўнинчи) даражали иш; бунинг унча аҳамияти йўқ; в деле 1) ишловда; ишга солинган; амалда, ишда фойдаланилмоқда (бўлган); 2) чего книжн. ишида, борасида, соҳасида, шабҳасида; пустить в ~ ишга солмоқ, туширмоқ, жорий қилмоқ; фойдалана бошламоқ;
ваше (твоё, его) ~ разг. сизнинг ишингиз, хоҳишингиз; билганингизни қилинг; не ваше (твоё, его) ~ разг. бу сизнинг ишингиз эмас, бунинг сизга дахли йўқ; не ~ разг. шу ҳам иш бўлдими, бу яхши эмас, ярамайди; не ~ так поступать бундай қилиш ярамайди; ~ с концом или делу конец прост. шу билан иш тамом, вассалом!; иш битади-қўяди.

Рўйхатга қайтиш