а


а I союз
1 противит. қиёслаш, қарама-қарши қўйиш маъносидаги гапларни ёки гап бўлакларини боғлаш учун хизмат қилади; маъно ва қўлланилиш жиҳатидан: эса, бўлса; бироқ, аммо, лекин каби боғловчиларга мос келади; баъзан, ўзбек тилига таржима қилинганда тушириб қолдирилади; мы ушли, а он остался биз кетдик, у (эса) қолди; Он шутил, а я злобствовал (Пушкин) у ҳазил қилар, мен эса аччиқланардим;
2 противит. не инкор юкламаси билан келган зид маъноли ёки бири иккинчисини инкор этадиган гапларни боғлайди, бу ҳолда: эмас, балки; эса-да, бўлса-да, ...га қарамасдан; бироқ, аммо, лекин каби сўзларга мос келади; не на словах, а на деле оғизда эмас, (балки) амалда; всё готово, а ты ещё не собрался ҳамма нарса тайёр-у, сен эса тайёрланиб (отланиб) бўлмабсан;
3 присоед. бош гапга бирор нарса қўшадиган эргаш гапни ёки гап бўлакларини боғлаш учун хизмат қилади; эса, бўлса, бўлмаса; -чи, учун каби сўз ва қўшимчаларга мос келади; на горе дом, а под горой ручей тепаликда уй, пастда эса жилға; что ты сегодня делаешь? А завтра? бугун сен нима иш қиласан? Эртагачи?; он не виноват. - А кто же виноват, если не он? у айбдор эмас. - У айбдор бўлмаса, ким айбдор?;
4 сўроқ ва ундов гапларнинг бошида, шунингдек нутқнинг бошланишида келиб, фикрни ифодали, ишонарли қилиш учун хизмат этади; бу ҳолда кўпинча олмошлар, равишлар ёки бошқа боғловчилар билан бирга ишлатилади; а как нам было бы хорошо! бизга (биз учун) қандай яхши бўлар эди, а!; а всё-таки я прав мен бари бир ҳақ(ли)ман; бари бир, меники тўғри; ✦а именно чунончи, жумладан, масалан; яъни; а потому шунинг учун, шу сабабли; а следовательно бинобарин, демак; а то 1) акс ҳолда, бўлмаса; спеши, а то (или а не то) опоздаешь тезроқ бўл, акс ҳолда улгура олмайсан; 2) ҳақиқатда эса; если бы было так, а то всё наоборот қани энди, шундай бўлса, ҳақиқатда эса ҳаммаси аксинча.
а II частица разг.
1 вопросит. а; нима; что, что? не слышу, а? нима деяпсан, а, эшитмаяпман?; что там написано, а? у ерда нима деб ёзилган; а?;
2 побудит. бировни қайта-қайта чақириш, диққатни тортиш учун ишлатилади; эй, ҳой, ҳў; ребята, а ребята! Идите сюда болалар, ҳой болалар! Бу ёққа келинглар.
а III межд.
1 таажжуб, тасдиқ, шодлик каби маъно ва ҳис-туйғуларни ифодалайди; а, это вы! э, бу сизмисиз!; сизмидингиз!; а, понял! э, бўлди, тушундим;
2 қатъиятни ифодалайди; а, э; а, пойду, будь что будет э, кетдим, нима бўлса, бўлар; а, была не была э, таваккал, бўлганча бўлар;
3 таассуф, дўқ-пўписа, ғазаб ва ш. к. маъноларни ифодалайди; а; а-а! струсили! а-а! қўрқдингизми!;
4 даҳшат, ачиниш, оғриқ, ва ш. к. маъноларни ифодалайди; вой, вой-вой, войдод; а-а! помогите войдод! ёрдам беринг!

Рўйхатга қайтиш